Маҳалла ва кўчаларга ном беришда маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олиш бошланади

Фото: trt
Қонунчилик палатаси навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Географик объектлар номлари тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар ва ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Қонунчилик палатаси бир гуруҳ депутатлари томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси мақсади — маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар исми-шарифини беришни тартибга солишдан иборат.
Таклиф этилаётган қонун лойиҳаси қабул қилиниши аҳоли пунктлари таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) Ўзбекистон ва жаҳон тарихида чуқур из қолдирган шахслар исми-шарифини беришда маҳаллий аҳоли фикрини ҳисобга олиш тартибини белгилаш имконини беради.
Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилинди.
Мавзуга оид

09:56 / 22.01.2025
Криминоген вазият оғир маҳаллалар билан янгича ишлаш механизми жорий этилади

14:28 / 14.01.2025
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади

15:16 / 03.01.2025
1 февралгача маҳаллалар учун банкирлар тайинланади

19:03 / 16.12.2024