Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади
Маҳалла раислари сайловини ўтказиш билан энди Сенат эмас, ҳудудий кенгашлар шуғулланади.
Ўзбекистонда фуқаролар йиғини раисининг ваколатлари муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилмоқда. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси бу ҳақдаги қонунни 14 январ куни учинчи ўқишда қабул қилди.
Қонунда, шунингдек, фуқаролар йиғини раиси ваколатлари муддатидан илгари тугатилган тақдирда бўшаб қолган ўринларга янги сайлов ўтказиш орқали янги раисни ҳам 5 йилга сайлаш белгиланмоқда.
Олий Мажлис Сенати Кенгаши ва республика комиссиясининг фуқаролар йиғини сайловини ўтказиш билан боғлиқ ваколатлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари ҳамда ҳудудий комиссияларга ўтказилади.
Мавзуга оид

14:03 / 09.07.2025
5,2 мингта маҳаллада ўтган 6 ойда бирорта жиноят содир бўлмади

20:51 / 08.07.2025
Йил бошидан буён содир этилган жиноятларнинг 42 фоизини кибержиноятлар ташкил қилди

17:42 / 08.07.2025
UzIMEI бўйича вазир Шерматовга сенатор сўрови юборилди

12:58 / 26.06.2025