Ўзбекистон | 10:25 / 09.08.2022
15508
2 дақиқада ўқилади

Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари экология бошқармалари бошлиқлари ишдан олинди

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда жорий йил ўтган давр мобайнида эришилган ютуқлар ва йўл қўйилган камчиликлар кўриб чиқилди. 

Йиғилишда экология соҳасига оид қонунлар ва президент фармон ва қарорлари ижроси бажарилиши ҳамда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишлар ва мамлакатда чиқинди соҳасида қилинаётган ишларнинг бажарилиши каби масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари, яъни Навоий, Қашқадарё ва Сирдарё вилоятлари экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқарма бошлиқлари ишдан олинди. 

Давлат экология қўмитаси марказий аппарати уч нафар масъул ходимига, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига бевосита масъул бўлган уч нафар ҳудудий бошқарма бошлиқлари биринчи ўринбосарларига ва чиқинди соҳасини бошқаришга масъул бўлган ҳудудий бошқарма бошлиқлари иккинчи ўринбосарларига “ҳайфсан” интизомий чоралари қўлланилди.

Бундан олдин Тошкент шаҳрида экологик рейд бошлангани хабар қилинганди.

Ундан аввалроқ Чилонзор тумани Чилонзор кўчаси автомобиллар ҳаракати учун кенгайтирилиши асносида аксарият эманлардан иборат дарахтлар илдизларининг бир қисми қўпориб ташлангани жамоатчилик ўртасида норозилик уйғотганди.

Мавзуга оид