Иқтисодиёт | 07:43 / 21.07.2022
9410
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон Россияга 14 минг тонна шафтоли экспорт қилди
Ўзбекистон 17,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди.

Фото: agronet
Қўмита хабарига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг 6 ойида хорижга қиймати 18,1 млн AҚШ долларига тенг бўлган 17,3 минг тонна шафтоли экспорт қилган.
Шафтоли экспорти ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда 8,5 минг тоннага ошган.
2022 йилнинг 6 ойи давомида Ўзбекистон шафтоли экспорт қилган давлатлар:
- Россия – 14 минг тонна;
- Қозоғистон – 1,8 минг тонна;
- Қирғизистон – 1,5 минг тонна;
- Туркманистон – 83 тонна;
- Беларусь – 52 тонна;
- Мўғулистон – 6 тонна;
- БАА – 2 тонна.
Мавзуга оид

08:27 / 10.03.2025
SIPRI: АҚШ қурол экспортини оширяпти, Россия - қисқартиряпти

17:59 / 06.03.2025
“Наманган” махсус экспорт зонаси ташкил этилади

13:36 / 14.02.2025
Экспорт бўйича имтиёзлар татбиқ этилмайдиган товарлар рўйхати ўзгартирилди

12:29 / 14.02.2025