Ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди
Бухоро вилоятида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган шахс ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги департамент
Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ИИБнинг Ғиждувон тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро Ф.Д. бошқа бир фуқаро Н.нинг ишончига кириб, унга танишлари орқали ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйиш эвазига 3,8 млн сўмни танишининг пластик картасига ўтказиб олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилди.
Маҳкама хабарида айтилишича, ҳозирги вақтда тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

10:11 / 15.02.2025
Ғиждувонда яна бир уй портлагани маълум бўлди. Қурбон бор

11:12 / 15.01.2025
Германия ўзбекистонлик ҳайдовчиларни ишга таклиф қилмоқда — DW

12:43 / 19.11.2024
ДХХ: Элликқалъа ва Ғиждувонда ҳоким ёрдамчиларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

13:40 / 25.06.2024