Сардор Рашидов Қатар клубига трансфер қилинди
«Пахтакор» яримҳимоячиси Сардор Рашидов фаолиятини Қатар Юлдузлар Лигасида давом эттирадиган бўлди.

Фото: Пахтакор ФК
Тошкент клуби расмий сайти хабарига кўра, ўтган мавсум Қатар чемпионатида 6-ўринни эгаллаган «Умм Салал» клуби Рашидовни ўз сафига қўшиб олган.
Сардор куни кеча Суперлига 12-тури доирасидаги «Қизилқум»га қарши Навоийдаги баҳсда (2:0) супергол муаллифига айланганди.
Маълумот учун, Сардор Рашидов жорий мавсум Суперлигада 7 ўйинда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган. 31 ёшли ҳужумкор яримҳимоячи бунгача 2015-2017 йилларда Қатарнинг «Ал-Жаиш», 2019-2020 йилларда «Қатар СК» клуби шарафини ҳимоя қилган эди.
Мавзуга оид

23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

02:13 / 18.02.2025
«Пахтакор» — Элит ОЧЛ 1/8 финалида

21:13 / 17.02.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» Риаскоснинг дубли эвазига «Ас Садд»ни мағлуб этиб, плей-оффга чиқиш имкониятини сақлаб қолди

23:34 / 04.02.2025