Telegram тез орада янги функцияларга эга премиум версияни тақдим этади
Павел Дуровнинг айтишича, мессенжернинг пулли версияси шу ойда ишга тушади. Фойдаланувчиларнинг манфаатлари устувор бўлиб қолиши учун Telegram асосан реклама берувчилар томонидан эмас, балки фойдаланувчилар томонидан молиялаштирилиши керак, деди у. Интернетда Telegram Premium'нинг илк имкониятлари ҳақида маълумотлар пайдо бўлди.

Фото: Tginfo
Telegram асосчиси Павел Дуров мессенжернинг аввал маълум қилинган пулли версияси тақдим этилишини маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, мессенжер ишга тушгач, деярли 9 йилдан буён фойдаланувчилар учун бошқа мессенжерлардан кўра кўпроқ имконият ва ресурслар бериб келмоқда.
“Айни кунларда чатлар, мультимедиа ва файлларни юклаш бўйича биз ўрнатган чекловлар (лимитга) етадиган бошқа рақиб (бошқа мессенжер) йўқ. Шунга қарамай, кўпчилик мазкур чекловларни оширишни илтимос қилди. Муаммо шундаки, агар биз ҳамма учун барча чекловларни олиб ташласак, серверлар ва трафик учун сарфлайдиган харажатларимиз бошқариб бўлмайдиган ҳолатга келади. Оқибатда эса базм (бепул Telegram'нинг ўзи назарда тутилмоқда – таҳр.) ҳамма учун тугаган бўларди.
Энг талабчан фойдаланувчиларимиз учун мавжуд функцияларни сақлаб қолган ҳолда кўпроқ нарсага эга бўлишнинг ягона йўли – пулли обуна орқали лимитни ошириш эканини тушундик. Шу сабабли, бу ойда биз хоҳлаган киши обуна бўла оладиган Telegram премиум обуна режасини тақдим қиламиз. Унда тезлик, ресурслар ва бошқа қўшимча функциялардан фойдаланиш имкони бўлади”, – дея ёзди Дуров ўз каналида.

Мессенжер асосчиси айни вақтда ишлаб турган барча функциялар бепул бўлиб қолиши, унга кўплаб қўшимча янги функциялар қўшилишини билдирган.
Дуровнинг айтишича, фойдаланувчилар махфийлигини сақлаган ҳолда турли каналларда берилаётган рекламалар ўйланганидан ҳам кўра яхшироқ ўзини оқлаган. Лекин, Дуров фойдаланувчилар асосий приоритетда қолиши учун Telegram асосан реклама берувчилар томонидан эмас, балки фойдаланувчилар томонидан молиялаштирилиши керак, деб ҳисоблашини билдирган.
Ҳозирча Telegram Premium'нинг обуна нархлари ва қандай имтиёзларга эга бўлиши ҳақида расман маълумот берилмади. Интернетда тарқалган норасмий маълумотларга кўра, премиум версиянинг тахминий нархи бир ойга 5 долларни ташкил қилиши мумкин.

Тўловдан сўнг фойдаланувчиларда қуйидаги янги имкониятлар бўлиши айтилмоқда:
- 4 ГБ'гача бўлган файлларни юклаш (айни дамда юбориш мумкин бўлган битта файлнинг максимум оғирлиги – 2 ГБ);
- файлларни юқори тезликда юклаш;
- жилдлардаги чатлар сонини икки баробарга ошириш;
- овозли хабарларни матнга ўгириш;
- катта ҳажмдаги премиум стикерлар;
- профил олдида премиум версиядан фойдаланаётганини кўрсатувчи белги ва бошқалар.
Шунингдек, бундай фойдаланувчиларга Telegram томонидан тақдим қилинаётган рекламалар кўрсатилмайди ва бошқа функциялар ҳам бўлиши мумкин.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид

19:22 / 21.04.2025
«Telegram ҳеч қачон шахсий хабарларни ошкор қилмаган» – Дуров Франция парламенти қарорини олқишлади

11:27 / 08.04.2025
Telegram Россияда 7 миллион рубл жаримага тортилди

21:55 / 01.04.2025
Павел Дуров Telegram’да виртуал ғиштлар сотиш ортидан 100 млн рубл ишлаб олди

17:47 / 26.03.2025