Йўқотилган буюмларни онлайн топиш имконияти пайдо бўлди
Ўзбекистонда энди йўқотилган буюмларни онлайн топиш мумкин. Бу ҳақда Ягона интерактив давлат хизматлари портали хабар қилди.

Фото: t.me/MyGovUz
Қайд этилишича, бунинг учун «My.gov.uz» орқали «Топилмалар, йўқолган буюмлар ва ҳужжатлар бўйича сўров юбориш хизмати»дан фойдаланиб, ариза қолдирилади.
Маълум қилинишича, йўқотилган буюм 2 ой мобайнида тегишли ахборот тизимлари орқали қидирилади.
Шу муддат ичида буюм топилмаса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 фоизи миқдорида тўлов тўлаб, йўқолган ашё топилмагани тўғрисида маълумотнома олиш мумкин.
Бундан олдин ИИВ тизимидаги «Топилмалар столи» фаолияти тугатилгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

14:29 / 05.03.2025
Хитойда Буюк Хитой деворидан ҳам қадимийроқ девор топилди

18:36 / 20.02.2025
Мисрда 100 йил ичида илк бор фиръавн қабри топилди. Унда Тутмос II дафн этилган

16:05 / 30.11.2024
АҚШда оила эски қутидан XVIII асрга оид доллар топиб олди. Танга 100 минг долларга баҳоланмоқда

16:44 / 28.11.2024