Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
"Ота-онамни чет элга олиб бораман" — 12 ёшида электроника жиҳозларини таъмирлайдиган уста қиз
Амударёлик Зилола Қазақбоева 12 ёшда. У тумандаги 1-мактабнинг 6-синфида ўқийди. Ўқишдан бўш вақтлари электроника жиҳозларини таъмирлайди.

"Таътилда устахонага келиб, ота-онамга ёрдам бераман. Чангютгичларни очиб, тайёрлаб бераман. Боғчадалигимдан устахонага келаман. Ҳозир жиҳозларни ўзим мустақил очиб, созлай оламан. Уйдаги электроника қурилмалари бузилиб қолса ҳам таъмирлайвераман. Кўчада ўйнагим келмайди. Ташқарида бекорчи бўлиб юриш ёқмайди. Унинг ўрнига устахонага келиб иш ўрганганим яхши.
Тасвирий санъат билан адабиётга қизиқаман. Она тили фани унча ёқмайди. Математика ва инглиз тилидан курсга бораман. Катта бўлсам, журналист бўлмоқчиман. Ота-онамни чет элга олиб бораман", - дейди 12 ёшли уста қиз.
Усталар оиласи кунига 10-15 электроника қурилмаларини таъмирлайди. Шунинг орқасидан оиланинг даромади ҳам анчагина.
“Қизим эсини таниганидан бери шу соҳага қизиқади. Мен ҳам шу соҳадалигим учун уйда ҳам кўп иш буюраман. Уйда нимадир бузилиб қолса, асосий ёрдамчим - шу. Катта қизим турмушга чиқиб кетди. Кичик қизим ёнимда ёрдамчи. Ҳозир устахонага келиб ҳам барчасини ўрганяпти", - дейди Зилоланинг онаси Нилуфар Явкашева.
Қазақбоевлар оиласининг барча аъзоси электроника жиҳозларини таъмирлайди. Оилада жами 5 киши бор. Оила боши Эргаш Қазақбоев устачиликни 2014 йили бошлаган. Шундан кейин эри ёнига аёли Нилуфар Явкашева ҳам қўшилди. Ёш Нилуфардан ташқари унинг икки акаси Дониёр ва Диёрбек ҳам устачилик билан шуғулланишади.
Тавсия этамиз
Навбатдаги чўпчак: Ўзбекистонда криптовалюта “қазиб олувчи” ускуна ижарасидан даромад олиш таклиф этилмоқда
Жамият | 20:37 / 14.07.2025
„Участкавой“ президент билан учрашувда капитанга айланди
Ўзбекистон | 15:27 / 11.07.2025
Трамп: НАТО Украина учун АҚШдан қурол сотиб олади
Жаҳон | 11:21 / 11.07.2025
Элдор Шомуродов Туркия клубига ўтди
Спорт | 11:12 / 11.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«Ташаббусли бюджет» жараёнларининг 2-мавсуми бошланди
Ўзбекистон | 01:06
-
«Руслар қандайдир тарихчи билан келди». НАТО бош котиби Истанбулдаги Россия делегацияси таркибини танқид қилди
Жаҳон | 00:58
-
Трампнинг «катта чиқиши»: ҳаммаси ўзгариши мумкин
Жаҳон | 23:54 / 14.07.2025
-
Австарлияда сёрфер йигит бир кеча океанда қолиб кетди
Жаҳон | 23:51 / 14.07.2025
Мавзуга оид

16:10 / 14.04.2025
АҚШ Савдо вазирлиги: Электроника тарифларидаги истиснолар - вақтинча

20:19 / 12.04.2025
АҚШ смартфонлар ва компьютерларни ўзаро божлардан озод қилди

14:55 / 02.02.2025
Тошкент вилоятида уста тузатиш учун қолдирилган телефон орқали мижознинг пулларини ечиб олди

17:17 / 23.02.2024