Тошкентдан Новосибирскка қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилди
2022 йилнинг 9, 16 ва 23 март кунлари Uzbekistan Airways АЖ Тошкент – Новосибирск – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни амалга оширади.

Фото: Kun.uz
Авиакомпания хабарига кўра, Тошкентдан учиш соат 14:00 га (Тошкент вақти билан), Новосибирскка етиб бориш соат 17:00 га (Новосибирск вақти билан), Новосибирскдан учиш соат 18:30 га (Новосибирск вақти билан), Тошкентга етиб бориш соат 21:30 га (Тошкент вақти билан) режалаштирилган.
Аввалроқ Тошкентдан Екатеринбургга қўшимча авиақатновлар йўлга қўйилаётгани хабар берилганди.
2022 йил 13 ва 20 мартда Uzbekistan Airways АЖ Тошкент – Екатеринбург – Тошкент йўналиши бўйича қўшимча авиақатновларни амалга оширади.
Мавзуга оид

17:44 / 27.02.2025
Ўзбекистон ва Мўғулистон ўртасида биринчи авиақатновлар йўлга қўйилиши кутилмоқда

08:50 / 21.02.2025
Wizz Air Ўзбекистон ҳудудида қўшма авиакомпания ташкил этиши мумкин

18:46 / 10.01.2025
Европа Иттифоқи авиакомпанияларга Россиянинг бешта шаҳри устидан парвоз қилмасликни тавсия этди

16:39 / 28.12.2024