Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Маҳкум туҳмат қилганини судда тан олди” — Навоийдаги қамоқхонада рўй берган воқеага изоҳ берилди
4 феврал куни Facebook'да Навоий вилоятидаги 36-сонли манзил колонияда жазо муддатини ўтаётган Умид Жонузоқов ўз жонига қасд қилгани ҳақида видеомурожаат тарқалди. ИИВ ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти мурожаат юзасидан расмий муносабат билдирди.

Фото: Видеодан кадр
Дилдора Боймуродова исмли фойдаланувчи томонидан ижтимоий тармоққа жойланган видеода колониянинг катта тезкор вакили майор Лочин Хидиров маҳкумга босим ўтказгани, шунингдек, ундан пул талаб қилгани айтилади.
ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ахборот хизматининг маълум қилишича, мазкур ҳолат департамент томонидан ўрганилган. Расмий муносабатда 1 феврал куни маҳкумлар ётоқхоналарини кўздан кечириш чоғида манзил колония ходимлари маҳкум Умид Жонузоқов “OPPO” русумли телефон қурилмасидан фойдаланиб ўтирганини кўришгани, ходимлар маҳкумларга телефондан фойдаланиш тақиқланганини айтиб, уни беришни сўрашганда, Умид Жонузоқов ходимларга фаол қаршилик кўрсатгани ҳақида сўз боради.
Таъкидланишича, ушбу воқеадан сўнг Умид Жонузоқов беш нафар маҳкумни ёнига чақириб колония ходимларидан телефонни қайтариб беришни талаб қилган. Агар талаби бажарилмаса, ўзини ўлдиришини айтиб таҳдид қилгани айтилади.
“Шундан сўнг маҳкум У.Жонузоқов ўзи билан яширинча сақлаб келаётган маҳкумлар учун тақиқланган ўткир тиғли ошхона пичоғи ва оғиз бўшлиғида сақлаб келаётган лезвия бўлаги билан икки қўли билак ҳамда бўйин соҳасини тилиб, ўзига тан жароҳати етказган.
Ҳозирда мазкур ҳолат Навоий махсус прокуратураси томонидан ўрганилиб, воқеа иштирокчиси бўлган маҳкумлар, ходимлар ва гувоҳ маҳкумларнинг кўрсатмалари асосида Зарафшон шаҳар суди томонидан маҳкум У.Жонузоқовга ўталмай қолган жазосининг қолган қисмини ёпиқ турдаги колонияда ўташ белгиланди.
Судда маҳкум У.Жонузоқов колония катта тезкор вакили майор Лочин Хидировга туҳмат қилганини, бошқа маҳкумларнинг ундови билан ўзига тан жароҳати етказганини маълум қилган”, дейилади ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД ахборот хизмати томонидан эълон қилинган баёнотда.
Қайд этилишича, 2015 йилнинг 30 сентябр куни жиноят ишлар бўйича Навоий шаҳар судининг ҳукмига кўра, маҳкум Жонузоқов Умид Баҳронович Жиноят кодексининг 164-моддаси 2-қисми “б” банди (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб босқинчилик содир этиш) билан айбли деб топилиб, 4 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган. Жиноят ишлари бўйича Томди туман судининг 2016 йилнинг 17 ноябридаги ажрими билан жазодан озод этилган.
Ушбу жиноят иши бўйича жиноят ишлар бўйича Зарафшон шаҳар судининг 2018 йил 14 апрелдаги ҳукмига асосан У.Жонузоқов ЖКнинг 164-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари, 219-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.
Аввалроқ интернетда Қашқадарёдаги қамоқхонада маҳкум ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар тарқалган, ҳолатни текширган прокуратура органлари ЖИЭМ ходимлари ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолатлари аниқланмаган деб топганди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон фуқаролари учун Канада, Аргентина ва Австралия визасини олиш осонлашиши мумкин
Ўзбекистон | 19:46 / 07.07.2025
Фермерлар яна синов қаршисида: мораторийлар нима бўлади?
Ўзбекистон | 16:39 / 07.07.2025
2025 йилги июн экстремал қуруқ ой бўлди – Ўзгидромет
Ўзбекистон | 15:03 / 07.07.2025
Ўзбекистон БРИКСнинг ҳамкор давлатига айланди
Ўзбекистон | 11:41 / 07.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия Коммунистик партияси: Хрушчевнинг Сталин ҳақидаги маърузаси хато бўлган
Жаҳон | 10:05
-
Венгрия Ўзбекистонда Усмонийлар даврига оид экспонатларни намойиш этмоқчи
Ўзбекистон | 09:38
-
Кличко Германия канцлерини Украинага TAURUS ракеталарини беришга чақирди
Жаҳон | 09:14
-
АҚШ савдо урушининг янги босқичи: Трамп Япония, Корея ва Қозоғистонга 25% бож солди
Жаҳон | 09:05
Мавзуга оид

16:59 / 23.06.2025
“Ясалган” жиноят: Навоийда икки қиз ИИБ “резултати” учун қамоққа тиқилди

22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти

13:30 / 07.05.2025
Ўзбекистонда илк бор ёмғирни сунъий ёғдириш технологияси синаб кўрилмоқда

18:28 / 01.05.2025