Тошкент шаҳрининг аксарият ҳудудлари электр энергиясиз қолди
Энерготизимда жиддий носозлик рўй берган. Тез орада расмий хабар берилиши кутилмоқда.

Фото: LiveJournal
25 январ куни соат 11:00 атрофида Тошкент шаҳрининг аксар ҳудудларида электр энергияси узилиб қолган.
Kun.uz'га маълум бўлишича, айни пайтда пойтахтнинг барча туманларида электр таъминоти узилган.
Энергетик коллапс метро ҳаракати ва сув таъминотида ҳам муаммоларни келтириб чиқарди.
Пойтахтнинг аксарият қисмида бир вақтнинг ўзида электр таъминоти узилиши яқин йилларда кузатилмаган эди.
Kun.uz'нинг энергетика тизимидаги манбасига кўра, айни пайтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда ва тез орада таъминот тикланиши бўйича маълумот берилади.
Мавзуга оид

10:48 / 26.02.2025
Хонанда Шаҳриёр гиёҳванд модда билан қўлга олингани рад этилди

19:30 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида келиб чиққан ёнғин тўлиқ ўчирилди

13:48 / 10.02.2025
Бухорода магистрал газ қувурида авария рўй берди

15:48 / 08.02.2025