Коронавирус: Кунлик ўсиш бироз пасайди, Тошкентдаги ҳолатлар юқорилигича қолмоқда
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда кунлик касалланиш ҳолатлари бироз пасайганини маълум қилди.

Фото: Kun.uz
«2022 йил 17 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 207057 (+935) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Бу бир кун олдинги ҳолатлардан 102тага кам - 17 январь куни ССВ Ўзбекистонда пандемиядаги рекорд қайд этилиб, 1037та янги касалланиш ҳолати ҳақида хабар берганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 30 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 23 нафари Андижон вилоятида,
- 28 нафари Бухоро вилоятида,
- 32 нафари Жиззах вилоятида,
- 18 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 9 нафари Навоий вилоятида,
- 39 нафари Наманган вилоятида,
- 57 нафари Самарқанд вилоятида,
- 24 нафари Сирдарё вилоятида,
- 16 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 26 нафари Фарғона вилоятида,
- 33 нафари Хоразм вилоятида,
- 134 нафари Тошкент вилоятида,
- 466 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 38 нафар,
- Андижон вилоятида 36 нафар,
- Бухоро вилоятида 10 нафар,
- Жиззах вилоятида 29 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 13 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Наманган вилоятида 27 нафар,
- Самарқанд вилоятида 52 нафар,
- Сирдарё вилоятида 21 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 11 нафар,
- Фарғона вилоятида 39 нафар,
- Хоразм вилоятида 20 нафар,
- Тошкент вилоятида 182 нафар,
- Тошкент шаҳрида 197 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 199872 (+679) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 4 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1522 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022