Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони 900дан ошди
Ўзбекистонда коронавируснинг навбатдаги тўлқини кўтарилишда давом этмоқда, вазият айниқса пойтахт Тошкентда мураккаблашмоқда.

Фото: Kun.uz
«2022 йил 15 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 205085 (+912) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Ўзбекистонда бундан охирги юқори кўрсаткич 2021 йилнинг 15 августида қайд этилган, ўшанда бир кунда 917 кишида вирус аниқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 18 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 24 нафари Андижон вилоятида,
- 24 нафари Бухоро вилоятида,
- 51 нафари Жиззах вилоятида,
- 15 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 7 нафари Навоий вилоятида,
- 31 нафари Наманган вилоятида,
- 49 нафари Самарқанд вилоятида,
- 25 нафари Сирдарё вилоятида,
- 12 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 25 нафари Фарғона вилоятида,
- 38 нафари Хоразм вилоятида,
- 137 нафари Тошкент вилоятида,
- 456 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Жиззах вилоятида 26 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 11 нафар,
- Навоий вилоятида 4 нафар,
- Наманган вилоятида 19 нафар,
- Самарқанд вилоятида 13 нафар,
- Сирдарё вилоятида 12 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 3 нафар,
- Фарғона вилоятида 14 нафар,
- Хоразм вилоятида 29 нафар,
- Тошкент вилоятида 143 нафар,
- Тошкент шаҳрида 172 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 198745 (+462) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, коронавирусга чалинган беморларнинг 2 нафари вафот этиб, расмий статистика бўйича касалликдан вафот этганлар сони 1515 нафарни ташкил қилди.
Мавзуга оид

11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди

10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди

10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди

11:15 / 02.12.2022