Навоийда қарийб 400 млн сўмлик табиий газ “ўғирланди”

Фото: Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти
Навоий вилоятининг Зарафшон шаҳридаги ғишт ишлаб чиқариш цехида газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Зарафшон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудуддаги МЧЖлардан бирига қарашли ғишт ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланган. Цехда табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, давлат ва жамият манфаатларига 384 млн сўм зарар етказилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 185-2-моддаси (электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Олдинроқ Навоий шаҳридаги МЧЖлардан бири 11 300та хонадоннинг бир кунлик истеъмолига етадиган газдан ўғринча фойдалангани маълум бўлганди.
Мавзуга оид

19:06 / 03.03.2025
Энергетика вазирлигига электр ва газ бўйича ижтимоий меъёрлар муддатини ўзгартириш ваколати берилди

16:47 / 03.03.2025
Электр ва газ учун ижтимоий лимит қайта кўриб чиқилиши керак

17:31 / 28.08.2024
Электр энергияси ва табиий газ учун мажбурий тўловларни ундириш тартибига ўзгартиришлар киритилди

20:55 / 23.08.2024