Бухорода қўл тормози тортиб қўйилмаган Spark каналга тушиб кетди

Видеодан кадр
Бухорода қўл тормози тортиб қўйилмаган Spark каналга тушиб кетган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 2022 йил 9 январь куни Бухоро вилояти ФВБ бошқармаси навбатчилик хизматига Бухоро шаҳри Талижа маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи каналга Spark машинаси тушиб кетгани тўғрисида хабар келган.
Зудлик билан воқеа жойига подполковник Ғ.Сафоев бошчилигидаги қутқарув отряди етиб борган. Вилоят ФВБнинг махсус техникаси ва ғаввослар, шунингдек, ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда 30 дақиқа давомида машина каналдан олиб чиқилган.
Дастлабки суриштирувда аниқланишича, Spark ҳайдовчиси тўхташ вақтида қўл тормозини тортишни унутган ва шу сабабли машина каналга тушиб кетган.
Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Мавзуга оид

15:48 / 03.02.2025
Ўзбекистонлик йигит Spark’да Европага сафар қилди

10:26 / 10.01.2025
Поп тумани ФВБ бошлиғи тезкор тадбирда 160 минг доллар билан қўлга олинди

11:30 / 25.11.2024
Тошкентда Epica ва Spark тўқнашиши оқибатида ёнғин содир бўлди

07:35 / 14.11.2024