Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонлик йигит Spark’да Европага сафар қилди
Саёҳатчи-блогер ўз машинасида Қозоғистон ва Россиядан ўтиб, Европага борди. Ҳозиргача у Европанинг бир нечта мамлакатларини айланиб чиқишга улгурди.

Ўзбекистонлик Мирфаёз Мирбобоев Spark машинасида Тошкентдан Европагача минглаб километр масофани босиб ўтди. У ўз сафарини Instagram’даги аккаунтида ёритиб бормоқда.
Мирбобоев машинасида Қозоғистон ва Россиядан ўтиб, Европанинг 15 та мамлакатига саёҳат қилиш ниятида эканини айтган.
У Европага етиб бориб, бир неча мамлакатни кезиб чиқишга улгурди. Хусусан, ижтимоий тармоққа жойлаган видеоларида саёҳатчи-блогер Латвия, Эстония ва Финландияни айланиб чиққанини кўрсатди. Таъкидланишича, Тошкентдан Финландиягача бўлган масофа унга атиги 600 долларга тушган.
Ҳозирда Мирбобоев Норвегияга етиб борган.
Узоқ масофага пиёда ёки битта транспортда сафар қилиш ўзбекистонлик блогерлар орасида трендга айланмоқда. Ушбу тренд 2024 йилда Instagram’да Why Shoha номи остида фаолият юритадиган йигитнинг Андижондан Қорақалпоғистонга пиёда сафаридан сўнг кенг оммалашди. Блогер Нукусгача бўлган масофани 52 кунда босиб ўтганини айтган.
Тавсия этамиз
“Россия урушга чуқур кириб кетди, ундан чиқиши имконсиз” — сиёсатшунос
Жаҳон | 18:20 / 28.07.2025
Украинада сиёсий инқироз. Нега бундай бўлди ва буёғига нима бўлади?
Жаҳон | 17:56 / 27.07.2025
Давлат олийгоҳлари учун квоталар тасдиқланди
Ўзбекистон | 23:49 / 25.07.2025
Ўзбекистонда пенсия миқдори қандай ҳисобланади? – муҳим саволларга жавоблар
Ўзбекистон | 23:34 / 25.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” компанияси “Yoz, shoshma!” акциясини эълон қилади
Ўзбекистон | 09:00
-
Ғазода очарчилик бошланмоқда – IPC ҳисоботи
Жаҳон | 17:23
-
“Иш қилишга кучим йўқ”: қувватсизлик оддий чарчоқми ёки жиддий сигнал?
Соғлом ҳаёт | 16:45
-
Трамп энди Путин билан суҳбатлашишдан манфаатдор эмаслигини айтди
Жаҳон | 16:37
Мавзуга оид

16:17
Америкаликлар ярим йиллик турғунликдан кейин қувноқ ҳаётига қайтмоқчи

20:09 / 26.07.2025
Хитой Европадан нега норози?

09:59 / 21.07.2025
Полша яна бир бор ўз фуқароларини Россияга саёҳат қилмасликка чақирди

00:57 / 21.07.2025