Нукусга мажбуран қўнган самолёт Москвага учиб кетди
7 декабрь куни тонгда "Аэрофлот"нинг Москва – Урганч йўналиши билан учган йўловчи самолёти қуюқ туман туфайли белгиланган манзилда қўна олмай, Нукус аэропортига қўнишга мажбур бўлган эди.

Фото: Hasan Paydoyev / “Xalq so‘zi”
Маълум бўлишича, самолёт Москвага қайтиб кетган, йўловчилар Нукусдан Урганчгача автобусларда етказилган, деб хабар бермоқда РИА Новости Нукус аэропорти ходимининг маълумотига таяниб.
"Аэрофлот"нинг СУ1976 Москва – Урганч рейси 7 декабрь куни тонгда қуюқ туман туфайли Урганч аэропортига қўна олмади ва захира аэропорт сифатида Нукусга йўналтирилди. Даставвал самолётни туман тарқагандан кейин Урганчга жўнатиш режалаштирилган эди. Сўнгра 131 нафар йўловчини Нукусдан Урганчга автобусларда етказишга қарор қилинди", — деди аэропорт вакили агентликка.
Унинг таъкидлашича, Урганчдан Москвага учишни кутиб турган йўловчилар ҳам Нукус аэропортига автобусларда келтирилган.
Бир муддат олдин Мўйноққа А-320 самолёти келиб қўнганди.
Мавзуга оид

19:40 / 14.03.2025
Нукусда пропан газ ташувчи юк машинаси ағдарилиб кетди

08:58 / 10.03.2025
Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025