Хоразмда ноқонуний валюта савдоси фош этилди

Фото: Прокуратура департаменти
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилди.
Унда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказиш билан шуғулланиб келган фуқаро С.А. фуқаро И.дан жами 3 минг АҚШ долларини 32,1 млн сўмга сотиб олган вақтида ушланди.
Тинтувда унинг ёнидан 41 316 АҚШ доллари, 17 минг Россия рубли ва 62,7 млн сўм бор экани аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (Валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид

22:08 / 24.02.2025
Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасига ов милтиғидан ўқ узди

14:21 / 20.02.2025
Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар олади

11:20 / 16.02.2025
Хоразмда Damas уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

14:00 / 15.02.2025