Ўзбекистон | 14:00 / 15.02.2025
2501
1 дақиқада ўқилади

Хоразмда Damas уриб юборган велосипедчи ҳаётдан кўз юмди

Хоразмнинг Боғот туманида Damas бир йўналишдаги велосипедчини уриб кетиши оқибатида жабрланувчи воқеа жойида ҳалок бўлди. 

Фото: Видеодан кадр

Хоразм вилояти Боғот туманида 31 январ куни Damas ҳайдовчиси ўзи билан бир йўналишда кетаётган велосипедчини уриб юборди.

Йўл-транспорт ҳодисаси соат 20:00 лар атрофида 4М-11 автойўлида содир бўлган. Машинани тегишли ҳужжатсиз бошқарган ҳайдовчининг уриб юбориши оқибатида велосипедчи воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳолат юзасидан Боғот тумани тергов бўлими томонидан суриштирув ҳаракатлари бошланди.

Мавзуга оид