Хитой Тожикистонда ҳарбий база қураётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ берилди
Reuters агентлиги Тожикистон парламенти вакилига таяниб Душанба ва Пекин Афғонистон билан чегарада ҳарбий база қуриш тўғрисида келишувга эришгани ҳақида хабар берганди.

Фото: eurasiantimes.com
Хитой Марказий Осиё давлатларида ҳеч қандай базага эга эмас. Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Вэнбин маълум қилди.
“Ишонч билан айтишим мумкин, Хитой Марказий Осиё давлатларида ҳеч қандай ҳарбий базага эга эмас”, – деди у Хитой Тожикистонда ҳарбий база қураётгани ҳақидаги хабарга изоҳ бераркан.
Пайшанба куни Reuters агентлиги Тожикистон парламенти вакилига таяниб Душанба ва Пекин Афғонистон билан чегарада ҳарбий база қуриш тўғрисида келишувга эришгани ҳақида хабар берганди.
Агентликнинг ёзишича, база Тоғли Бадахшон автоном областидаги Помир тоғларида жойлашади. Мазкур област Афғонистоннинг Бадахшон ва Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном райони билан чегарадош.
Bloomberg агентлиги хабарига кўра, база қурилиши Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги томонидан молиялаштирилади. Лойиҳа қиймати 9,4 млн долларни ташкил этади.
Мавзуга оид

13:46
Хитой пандемия келиб чиқиши масаласида вазминликка чақирди

22:06 / 13.03.2025
АҚШ ҳарбийлари Хитойга қуроллар ҳақидаги махфий маълумотларни сотгани маълум бўлди

16:58 / 13.03.2025
Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон давлат чегаралари туташган нуқтаси тўғрисидаги шартномани имзолайди

16:40 / 13.03.2025