Эрон ўз нефт танкерларига қароқчилар уюштирган ҳужумни қайтарди
Эрон ҳарбий кемалари Адан кўрфазида мамлакатга тегишли иккита нефт танкерини эгаллаб олишга уринган қароқчилар ҳужумини қайтара олди.

Фото: AP
Эрон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони адмирал Шаҳрам Эронийнинг таъкидлашича, 16 октябрда қароқчилар 5 та моторли қайиқда нефт танкерларига ҳужум қилган. Бироқ танкерларни кузатиб борган ҳарбий кемалар ҳужумни қайтарган. Натижада қароқчилар қаршиликка учрагач чекинган, танкерлар эса белгиланган манзилга йўлни давом эттирган.
Эроний ушбу ҳужумни “денгиз террорчилиги” деб атаган.
Таъкидланишича, Эрон ўз кемаларини сомалилик қароқчилар ҳужумидан ҳимоялаш мақсадида Ҳинд океани ва Адан кўрфазида ҳарбий кемалар сонини оширган.
Мавзуга оид

21:01 / 10.03.2025
Шимолий денгизда нефт танкери ва контейнеровоз тўқнашиб кетди

15:02 / 09.03.2025
Россия, Хитой ва Эрон Ҳинд океанида қўшма ҳарбий ўқув машқларини ўтказади

23:36 / 08.03.2025
Эрон АҚШ билан музокара ўтказишни рад этди

20:41 / 07.03.2025