«Пахтакор» — 14 карра Ўзбекистон чемпиони
Ўзбекистон Суперлигасида 22-тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Бугунги кун дастуридан ўрин олган 2та муҳим учрашув ўз якунига етди.

Фото: Пахтакор ФК
Тошкентдаги «Пахтакор» стадионида бўлиб ўтган «Пахтакор» ва «Қизилқум» беллашуви «шерлар»нинг 4:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Жиззахда эса турнир жадвалининг 2-поғонасида бораётган «Сўғдиёна» клуби «Қўқон-1912»ни қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди. Натижада, чемпионат якунланишига 4та тур қолган бир пайтда, «Пахтакор»нинг энг яқин таъқибчиси билан орадаги фарқи 14 очкога етди.
Шу тариқа, «Пахтакор» 14-маротаба футбол бўйича Ўзбекистон чемпионати ғолибига айланди. Бу клубнинг миллий чемпионатдаги сўнгги 4 йилликдаги кетма-кет 4-ғалабаси бўлди.
Суперлига. 22-тур
16 октябрь (шанба)
«Пахтакор» - «Қизилқум» - 4:2
Голлар: Игнатий Нестеров 3 (ўз дар.), Драган Черан 38 пен., 61 пен., 66 - Элгужа Григалашвили 13, Эркин Бойдуллаев 45+1.
«Cўғдиёна» - «Қўқон-1912» - 1:1
Ҳакам: Аскер Нажафалиев
Голлар: Элёр Орифов 37 - Мурод Ҳолмуҳаммедов пен., 4.
«Турон» - «Сурхон» - 1:1
Голлар: Фозил Мусаев 68 – Муродбек Бобожонов 47.

Мавзуга оид

03:09
«Пахтакор» «Ал Ҳилол»га йирик ҳисобда ютқазиб, Элит ОЧЛни тарк этди

23:19 / 04.03.2025
Элит ОЧЛ. «Пахтакор» нимчоракфинал дастлабки ўйинида «Ал Ҳилол»ни мағлуб этди

02:13 / 18.02.2025
«Пахтакор» — Элит ОЧЛ 1/8 финалида

21:13 / 17.02.2025