АҚШ Кобулдаги МРБ базасини портлатиш йўли билан йўқ қилди
Eagle Base аванпостида Афғонистон хавфсизлик кучлари терроризмга қарши тайёргарлик ўтаган.

АҚШ ҳукумати Марказий разведка бюросининг Кобул аэропорти ташқарисидаги сўнгги таянч пунктини портлатиш йўли билан йўқ қилди.
The New York Times газетасининг ёзишича, гап Афғонистон хавфсизлик кучлари терроризмга қарши тайёргарлик ўтаган Eagle Base аванпости ҳақида бормоқда.
Хабарда айтилишича, портлатиш орқали хизмат ҳужжатлари, компьютер дисклари ва бошқа қурилмалар “Толибон” қўлига тушмаслиги учун йўқ қилинган.
МРБ пудратчиларидан бирининг сўзларига кўра, объектни бузиш қийин иш бўлган.
База “Ичига ҳеч киролмайдиган тарзда лойиҳалаштирилганди”, деб ёзади газета. Маълумот берилишича, унинг атрофини баландлиги 3 метрли девор ўраб турган.
Мавзуга оид

20:10 / 06.03.2025
МРБ охирги икки йилда ёлланган ходимларини ишдан бўшатди. Уларни ўқитишга миллионлаб доллар сарфланган

18:39 / 05.02.2025
МРБ барча ходимларига ишдан бўшаш ва компенсация олишни таклиф қилди

17:36 / 24.01.2025
АҚШ Сенати МРБ янги директорини тасдиқлади

00:31 / 14.11.2024