Навоийда “Nexia” йўлдан чиқиб кетиши оқибатида икки киши ҳалок бўлди
Нурота туманида мудҳиш автоҳалокат содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, туманнинг Чуя қишлоғида “Чуя-Нурота” йўналишида ҳаракатланиб бораётган “Nexia” машинаси ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши натижасида йўлдан чиқиб кетган. Бунинг оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Олдинроқ Навоий шаҳрида “Labo” ва юк машинаси тўқнашувида ҳайдовчи, Нурота туманида “Nexia” машинаси ҳаракат вақтида ағдарилиб кетиши оқибатида йўловчи вафот этганди.