Оққўрғонда шифохонага ётқизилган болалар сони 30 нафарга етди

Фото: KUN.UZ
Мактабгача таълим вазирлиги, жорий йилнинг 13 август ҳолатида Тошкент вилояти Оққўрғон туманидаги 5-сонли давлат мактабгача таълим ташкилотининг жами 30 нафар тарбияланувчисида интоксикация синдроми белгилари билан тиббиёт муассасаларига ётқизилганини маълум қилди.
12 август ҳолатида жами 25 нафар тарбияланувчи тиббиёт муассасаларида даволанаётгани ҳақида хабар берилган эди, 13 августда яна 5 нафар тарбияланувчида касалликнинг клиник белгилари кузатилгани учун тиббиёт муассасаларига ётқизилди.
Улардан жорий йилнинг 13 август 16:00 соат ҳолатига:
- 9 нафар тарбияланувчиларга тор доирадаги мутахассислар кўригидан сўнг қониқарли аҳволда яшаш жойи бўйича тиббий назоратга олиниб, уйларига рухсат берилди;
- тиббиёт муассасаларида жами 21 нафар тарбияланувчи даволанмоқда, жумладан 1 нафарининг ҳолати ўта оғир, 1 нафари оғир, 6 нафари ўрта оғир ва 13 нафар беморнинг ҳолати ўртача баҳоланмоқда.
Мавзуга оид

15:47 / 04.03.2025
Тошкент вилоятидаги боғча ходими болаларни гимнастика таёқчаси билан урди

22:08 / 24.01.2025
Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди

23:13 / 28.11.2024
Тошкент вилоятида ўқитувчи 9-синф ўқувчисини калтаклади

21:46 / 07.08.2024