Алимент тўламаган оталарга маъмурий қамоқ жазоси тайинланди
Жалақудуқлик икки нафар отага фарзандлари учун тўланиши керак бўлган алиментни вақтида тўламаганлиги учун 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, фуқаро Х.А. бир нафар фарзанди моддий таъминоти учун тўланиши керак бўлган алиментни ўз вақтида тўламасдан келган. Натижада 11 916 561 сўм қарздорлик йиғилиб қолган ва тегишли тартибда Х.А.га 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Бундан ташқари 7 144 897 минг сўм қарздорлиги бўлган Ш.Т.га ҳам тегишли тартибда 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Аввалроқ, Алимент тўлашдан бўйин товлаган хўжаободлик икки нафар отага қамоқ жазоси тайинланганлиги хабар қилинган эди.
Мавзуга оид

20:30 / 10.02.2025
Тошкентликларни ҳақоратлаган талаба қиз 10 суткага қамалди

17:19 / 03.02.2025
Андижонда 13 ёшли қўшни қизга шилқимлик қилган эркак 5 суткага қамалди

21:10 / 13.01.2025
“Жазолашдан мақсад нима?” – маъмурий қамоқ, судялар ва адолат ҳақида катта суҳбат

15:01 / 17.12.2024