Тест топшириқлари сони қисқартирилди
Давлат комиссияси баёни билан, пандемия шароитида абитуриентларга қулайлик яратиш мақсадида тест топшириқлари сони 105 тадан 70 тага қисқартирилди ва жами 3 соат вақт ажратиладиган бўлди.

Давлат тест маркази хабарига кўра, барча тест топширувчилар учун мажбурий бўлган 3 та фан бўйича:
Она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ тили) – 10 та савол:
- ҳар бири учун 2.1 баллдан;
- максимал балл – 21 балл.
Математика – 10 та савол:
- ҳар бири учун 2.1 баллдан;
- максимал балл – 21 балл;
Ўзбекистон тарихи – 10 та савол:
- ҳар бири учун 2.1 баллдан;
- максимал балл – 21 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 63 балл.
Бакалавриат таълим йўналишига мос бўлган 2 та фан бўйича:
1-фан – 20 та савол:
- ҳар бири учун 3.15 баллдан;
- максимал балл – 63 балл;
2-фан – 20 та савол:
- ҳар бири учун 3.15 баллдан;
- максимал балл – 63 балл.
Жами тўплаш мумкин бўлган балл – 126 балл.
Умумий ҳолда, 2021/22-ўқув йили қабулида абитуриентларга 5 та фан бўйича жами 70 та тест топшириғи берилади. Бунда тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 баллни ташкил этади.
Мавзуга оид

12:24 / 18.02.2025
ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур амалга оширилади

10:19 / 15.02.2025
Камбағал оилалар фарзандига ОТМда қўшимча грант ажратилади

13:44 / 11.02.2025
ОТМда техника ва тиббиёт йўналишлари квоталари 25 минг ўринга етказилади

09:04 / 10.02.2025