Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
22 июл – дам олиш куни. Меҳнат вазири бош вазир йиғилишига чақирилган, Касаба уюшмалари федерацияси раиси видеоселектор ўтказмоқда
На президент фармонига, на карантин қоидаларига риоя этилди. Мамлакатда меҳнаткашларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, меҳнатга оид ҳуқуқларни таъминлашга масъул бўлган икки йирик идора раҳбари дам олиш кунида йиғилишда иштирок этади. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири бош вазир ўтказадиган йиғилишга чақирилган бўлса, Касаба уюшмалари федерацияси раиси йиғилишнинг ташаббускори ҳисобланади.

Фото: Shutterstock
Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси раиси Қ. Рафиқов имзолаган телефонограмма тарқалди. Унда жорий йилнинг 22 июл (президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан расман дам олиш куни деб эълон қилинган) куни соат 12:00да Ўзбекистон касаба уюшмалари федерациясининг катта мажлислар залида президентнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатлари фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзусидаги нутқидан келиб чиқадиган касаба уюшмалари олдида турган вазифалар тўғрисида видеоселектор йиғилиши ўтказилиши айтилади.
Айни вақтда ушбу йиғилиш бўлиб ўтаётгани тасдиқланди. Мазкур видеоселектор йиғилишига аедерация раисининг ўринбосарлари, федерация аппарати бўлим мудирлари, масъул ходимлари, тармоқ касаба уюшмаси Республика кенгашлари раислари ва уларнинг ўринбосарлари ҳамда федерация тасарруфидаги ташкилотлар раҳбарлари федерациянинг катта мажлислар залидан иштирок этишлари лозимлиги кўрсатилган.
Тизимнинг бошқа ташкилотлари раҳбарлари ва масъул ходимлари федерациянинг Қорақалпоғистон ва вилоят кенгашидаги ҳамда федерация қошидаги малака ошириш институти мажлислар залидан иштирок этишлари сўралган.
Қолаверса, Kun.uz’нинг Касаба уюшмалари федерациясидаги манбасининг маълум қилишича, йиғилишга чақирилганларнинг аксарияти Covid-19дан хавф ости гуруҳига мансуб аҳоли тоифаси (65 ёшдан юқори)даги шахслар ҳисобланади.
Шунингдек, Kun.uz ихтиёрига меҳнат ҳуқуқларига зид равишда бугун яна бир йиғилиш ўтказилаётгани ҳақида ҳужжат келиб тушди. Унга кўра, президент маслаҳатчиси, бош вазир ўринбосари, вазирлар ҳамда марказий муассасалар раҳбарлари бугун – 22 июл соат 17:45 га бош вазир раҳбарлигида ўтказиладиган видеоселектор йиғилишига чақиртирилган.
Йиғилишга таклиф қилинганлар қаторида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини ҳимоя қилиши лозим бўлган бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ҳам бор.
Меҳнат кодексининг 132-моддасига кўра, байрам (ишланмайдиган) кунлари ишлаш ман этилади.
Яна бир ҳолатни ёддан чиқармаслик лозимки, Меҳнат кодексининг 9-моддасига биноан, меҳнат соҳасидаги давлат бошқарувини Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги амалга оширади.
Бундан ташқари, айнан мазкур моддада меҳнат тўғрисидаги қонунчиликка ва меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларига риоя этилишини текшириш ва назорат қилишни амалга оширувчи органлар қаторида касаба уюшмалари ҳам санаб ўтилган.
Шундан келиб чиқилса, меҳнат ҳуқуқларига риоя қилинишини ҳимоя қилувчи идора раҳбарларининг ўзи меҳнат қонунчилигига амал қилмаётган бўлса, оддий меҳнаткаш фуқаролар додини кимга айтсин?
Эслатиб ўтамиз, Президент фармони билан 22 июл барча ходимлар учун дам олиш куни деб эълон қилинган.
Президент Шавкат Мирзиёев шу йил 27 январ кунги селекторда мажлисбозликлар кўпайиб кетганини қаттиқ танқид қилиб, рухсатсиз мажлис қилган раҳбарлар ишдан кетишини айтганди.
«Кўп амалдорлар мажлисбозликка касал бўлган. Буни даволаймиз. Бугундан бошлаб мажлис қилмоқчи бўлган ҳокимлар администрациядан рухсат олиб, узоғи 40 дақиқалик мажлис ўтказиши мумкин. Рухсатсиз мажлис ўтказган амалдорлар ишдан кетади», деган эди президент.
Бундан ташқари, 10 феврал куни давлат раҳбари яна бир бор ҳар қандай мажлисбозликни йиғиштириш кераклигини айтганди.
Тавсия этамиз
Жиноят оламида бунақаси кам учрайди: яширин устахона ва ғойиб бўлган 276 та машина
Жамият | 13:40 / 16.07.2025
20 июлдан бошлаб 1-2 кунга хорижга чиққанлар Ўзбекистонга божсиз товар олиб киролмайди
Иқтисодиёт | 19:31 / 15.07.2025
Болаларни итдек вовуллатган «дефектолог»га янги жиноий иш очилди
Жамият | 18:06 / 15.07.2025
Etihad Airways Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўяди
Ўзбекистон | 15:18 / 15.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Тошкентда Кичик ҳалқа автойўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади
Жамият | 23:57 / 17.07.2025
-
Зеленский Трамп билан «мега келишув»ни муҳокама қилаётганини айтди
Жаҳон | 23:47 / 17.07.2025
-
Тошкентда дарахтларни кесишга чеклов бекор қилиниши керак — тадбиркор Мурод Назаров
Ўзбекистон | 22:53 / 17.07.2025
-
Эрон президенти автомобили ўчиб қолганидан кейин такси чақиришга мажбур бўлди
Жаҳон | 22:51 / 17.07.2025
Мавзуга оид

14:13 / 23.07.2021
Навоийда мактаблар ходимлари шанбаликка чақирилди. Бошқарма ҳолатга муносабат билдирди

18:10 / 08.07.2021
Аномал об-ҳаво шароитида ходимларга енгиллик берилади

21:49 / 17.04.2021
Бош вазир карантинда ҳам мажлисбозлик тўхтамаётганини танқид қилди

17:48 / 23.02.2021