Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни қабул қилди

Бугун Тошкент шаҳрида ўтаётган халқаро конференция доирасида президент Шавкат Мирзиёев Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни қабул қилди.
Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Ташқи ишлар вазири Ўзбекистон раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етказди.
Бўлажак олий даражадаги саммитга тайёргарлик кўриш, қўшма дастур ва лойиҳаларни, энг аввало савдо-иқтисодий ва маданий гуманитар соҳаларда илгари суришга алоҳида эътибор қаратилди.
Афғонистондаги вазият кескинлашиши шароитида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масаласи кўриб чиқилди.
Мавзуга оид

20:08 / 06.03.2025
Москвадагилар Эммануэл Макронга жавоб қайтарди

21:15 / 26.02.2025
Лавров можарони фронт чизиғи бўйича музлатиш имконсизлигини айтди

10:16 / 19.02.2025
Ар-Риёдда АҚШ ва Россия музокаралари ўтказилди. Асосий маълумотлар

19:52 / 17.02.2025