Ўзбекистон | 08:03 / 16.07.2021
1203
2 дақиқада ўқилади

Навоийда хорижга чиқишига тақиқ қўйилган ота 32,4 миллион сўм алимент тўлади 

Фото: KUN.UZ

Конимех туманида хорижга чиқишига тақиқ қўйилган қарздор ота фарзанди учун 32,4 млн сўм алимент тўлаб берди. Бу ҳақда МИБ Навоий вилояти бошқармаси хабар берди.

Маълум қилинишича, Фуқаролик ишлари бўйича Навбаҳор туманлараро судининг 2013 йил 28 январдаги ижро ҳужжатига кўра, қарздор А.Т.дан ундирувчи А.М.га бир нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун иш ҳақи ва бошқа даромадларининг 1/4 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган.

Мазкур ҳужжат собиқ суд ижрочиларининг Конимех туман бўлими иш юритувига келиб тушиб, ижро ҳаракатлари олиб борилган. Қарздорнинг Ўзбекистон ҳудудидан чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган. 

Қарздор  ота 2021 йилнинг 25 июль куни четга чиқиши кераклиги, унга нисбатан ўрнатилган чекловни бекор қилишни сўраб МИБ Конимех тумани бўлими ходимларига ариза билан мурожаат қилган. Ўтказилган профилактик суҳбат натижасида ота фарзанди 18 ёшга тўлгунига қадар 32,4 миллион сўм пул маблағини олдиндан тўлаб берган.

Аввалроқ вилоятнинг Қизилтепа туманида яшовчи хорижга чиқишига тақиқ қўйилган ота 143 миллион сўм алимент тўлаганди.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти