Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бобур Йўлдошев «Дийдор» театр-студиясига бадиий раҳбар этиб тайинланди
“Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студияси давлат муассасасига бадиий раҳбар тайинланди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги хабар бермоқда.

Ўзбекистон давлат ёшлар театрининг олий тоифали актёри Бобур Йўлдошев "Дийдор" ёшлар театрига раҳбар этиб тайинланди.
Бобур Йўлдошев 1979 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий. Ёшлар театри қошидаги драматик санъат мактаб-студиясини тугатган. 2003 йилда Тошкент давлат санъат институтининг “Драма театри ва кино актёрлиги” факультетини тамомлаган ва шу театрда 26 йилдан буён фаолият олиб боради.
Меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ёшлар театрида ёрдамчи вазифасидан бошлаган. Театрдаги фаолияти давомида актёр 40га яқин эсда қоларли ролларни ижро этган.
1998 йилдан буён театр билан бирга кино ва телевидение йўналишида ҳам ижодий фаолиятини олиб боради.
Маълумот учун, “Дийдор” ёшлар экспериментал театр-студияси 2009 йилда Ўзбекистон санъат арбоби, халқ артисти Баҳодир Йўлдошев томонидан ташкил этилган.
Мавзуга оид

13:08 / 01.05.2024
Андижон вилоятида кун давомида учинчи туманда ҳоким ўзгарди

16:59 / 27.07.2022
Марҳамат туманида ҳоким ва ИИБ бошлиғи ўртасида муштлашув юз бергани ҳақида хабар тарқалди. Ҳокимлик буни рад этди

13:49 / 14.02.2022
Марҳаматдаги узрбозлик ортидан туман ҳокими ўринбосари ишдан олинди, ҳокимга ҳайфсан берилди

10:30 / 09.02.2022