Украина Россиянинг Қора денгизнинг бир қисмини ёпиш тўғрисидаги режасига норозилик билдирди
Киев халқаро шерикларни Москвага нисбатан сиёсий-дипломатик босимни кучайтиришга чақирган.

Фото: EPA
Украина ташқи ишлар вазирлиги Россиянинг Қора денгизнинг бир қисмини вақтинча ёпиш тўғрисидаги режасига нисбатан норозилик билдирди.
«Россия ҳарбий машғулотлар ўтказиш баҳонасида келгуси ҳафтадан Қора денгиз акваториясининг бир қисмини Керчь бўғози йўналишида бошқа мамлакатларнинг ҳарбий кемалари ва кемалари учун 2021 йилнинг октябригача ёпишини эълон қилди», — дейилади Украина ТИВ баёнотида.
Баёнотда айтилишича, бу БМТ конвенцияси билан кафолатланган халқаро ҳуқуқ ва кемалар эркинлиги ҳуқуқи нормаларини бузишга уриниш ҳисобланади.
Киев халқаро шерикларни Москвага нисбатан сиёсий-дипломатик босимни кучайтиришга чақирган.
14 апрел куни Россия бош вазири Михаил Мишустин мудофаа вазирлигига Азов денгизидаги Таганрог кўрфази акваториясининг бир қисмини 20 йил давомида фойдаланиш учун тақдим этиш тўғрисидаги фармойишни имзолади.
Аввалроқ Россия мудофаа вазирлиги Қора денгизга 10дан ортиқ катер ва кемаларини жўнатгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

23:28 / 10.03.2025
Россиядан кўчмас мулк харид қилаётган ўзбекистонликлар сони ошгани маълум бўлди

23:00 / 10.03.2025
ФХХ украиналикларнинг Россия киришини 50 йилгача тақиқлашни бошлади

22:00 / 10.03.2025
Украина дунёдаги энг йирик қурол импортчисига айланди

20:32 / 10.03.2025