Ўзбекистон | 20:00 / 09.04.2021
7410
2 дақиқада ўқилади
Реклама

“ИННОПРОМ”: Made in Belarus техникалари намойиш этилди

Тошкентдаги “Ўзэкспомарказ” Миллий кўргазмалар мажмуасида ўтказилаётган “ИННОПРОМ”: Ўзбекистонда катта саноат ҳафталиги” халқаро саноат кўргазмасида Белорусия саноат корхоналари маҳсулотлари ҳам тақдим этилди.

Минск автомобил заводи оғир юк машиналари, махсус ускуналар, троллейбуслар ва трейлерлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган йирик муҳандислик корхоналаридан биридир.

Турли мамлакатлардан кўплаб саноат корхоналарини бир жойга тўплаган мазкур кўргазмада Made in Belarus миллий брэнди остида Белорусия саноат корхоналарида ишлаб чиқарилган 26 турдаги ускуналар намойиш этилди. Булар асосан қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган техникалар, тракторлар, самосваллар, комбайнлар, қурилиш юк машиналари ва бошқа оғир турдаги техникалардан иборат бўлди. Бу техникаларнинг ўзига хос жиҳати уларнинг двигател ёқилғиси табиий газга мослашганлигидир. Бундан ташқари “Белкоммунмаш” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган электробуслар ҳам кўргазмадан жой олди.

Ушбу кўргазма павильонидаги техникалар юртдошларимизда ва россиялик иштирокчиларда ҳам катта қизиқиш уйғотди. 10 мингдан ортиқ кишига мўлжалланган кўргазмага Афғонистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Покистон, Тожикистон, Туркманистондан ҳам иштирокчилар келишди.

Маркетинг ишлари бўйича директор Владимир Янушконинг айтишича, компаниянинг 400дан ортиқ агентлари республикамиз бўйлаб маҳсулотларни етказиб бериш билан шуғулланишмоқда. Махсус техникалар ва қурилишда қўлланадиган транспорт автомобилларини етказиб беришда лизинг хизматининг йўлга қўйилганлиги ҳам харидорлар учун қулайлик яратяпти. МАЗ компанияси томонидан Ўзбекистон бозоридаги талабдан келиб чиққан ҳолда энерготежамкор маҳсулотлар тақдим этиш мақсад қилинган.

Шунингдек, компания томонидан яратилаётган янги лойиҳа ҳақида ҳам маълумот бериб ўтилди. Режага кўра Тошкент шаҳар жамоат транспортида “Ақлли шаҳар” лойиҳаси асосида электробусларни йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид