Олий суд раисининг ўринборсари Бухоро шаҳрида 196 та мурожаат қабул қилди

Бухоро вилоятида Олий суд раиси ўринборсари Икром Муслимов томонидан суд-ҳуқуқ соҳасида сайёр қабуллар бошланди.
Олий суд матбуот хизматига кўра, 17 март куни Бухоро шаҳрида ўтказилган сайёр қабулда Олий суд раиси ўринбосарига 196 нафар фуқаро мурожаат қилган. Қабул қилинган мурожаатларнинг 66 таси жиноят, 103 таси фуқаролик, 19 таси маъмурий ҳамда 8 таси иқтисодий ишларга оид бўлган.
Қабул жараёнида 60 та мурожаат жойида ҳал этилиб, 77 таси бўйича ҳуқуқий тушунтиришлар берилган. Шунингдек, 59 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан кассация тартибида ҳал қилиш учун қабул қилинган. Таъкидланишича, ушбу мурожаатларнинг барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатига кўриб чиқиш учун ўтказилди.
Сайёр қабулда жиноят ишлари бўйича Бухоро шаҳар суди томонидан 4 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинган, Бухоро вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан эса 1 нафар шахс оқланган.
Мавзуга оид

23:33 / 06.03.2025
Бухорода сайёҳларга хизмат кўрсатувчи туристик корхоналар сони 186 тага етди

16:25 / 05.03.2025
Бухорода 20 ёшли йигитнинг ичидан 5 тўғноғич ва 6 мих олиб ташланди

20:39 / 28.02.2025
Бухорода 2,1 млрд сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди

20:44 / 27.02.2025