Саудия Арабистонида лочин рекорд нархда сотилди
Саудия Арабистонидаги аукционда лочин рекорд нархда – 173 минг долларга сотилди. Бу келишув подшоҳликда ҳар йил ўтувчи аукциондаги энг йириги ва Форс кўрфази давлатларида лочинлар савдоси тарихидаги энг қиммати бўлди.

Фото: Getty Images
Аукцион Саудия лочин клуби томонидан ташкиллаштирилади. Ташкилотчиларнинг таъкидлашича, 1,1 кг оғирликка эга саҳро лочини - шахин Саудия Арабистонининг шимолидаги Хафир-ал-Батин вилоятида тутиб олинган.
Лочинларнинг ўртача нархи 30 минг долларни ташкил қилади. Жорий йилда аукцион қишки лочин ови мавсуми арафасида ўказилган. Пандемия сабабли ёзги ов мавсуми эса бекор қилинган.
Арабистон яриморолида яшовчи араблар маданий меросининг бир қисми ҳисобланган лочин ови анъаналари минг йиллик тарихга эга. Ушбу қушларга талаб катта бўлгани сабабли улар билан фаол тарздад ноқонуний олди-сотди қилинади: ҳар йил подшоҳликда 2,7 млнга яқин лочин ушланади ёки ўлдирилади. Шу сабабли давлат лочинлар келиб чиқиши қонуний экани тасдиғини талаб қилган ҳолда расмий аукционлар ва мусобақаларни қўллаб-қувватлайди.
Жорий йилда лочин аукциони пойтахт Ар-Риёд яқинида ўтказилмоқда. Савдолардан тушадиган пуллар лочин овини ривожлантириш ва оммалаштиришга йўналтирилади.
Мавзуга оид

10:33 / 11.03.2025
Зеленский Саудия Арабистонига ташриф буюрди

16:37 / 10.03.2025
CNN: АҚШ Саудия Арабистонида нафақат Украина, балки Россия билан ҳам алоҳида музокаралар ўтказади

19:00 / 07.03.2025
Байрамлар учун ажойиб совға - бу абадий эсда қоладиган саёҳат!

21:44 / 04.03.2025