Фоторепортаж: Урганчда ҳам тест синовлари бошланди
Хоразм вилояти маркази Урганч шаҳрида олий таълим муассасаларига кириш учун тест синовлари бошланди.
Тест синовлари 3та секторда: «Хоразм» спорт мажмуаси асосий ва қўшимча майдони, шунингдек, «Ёшлик» спорт мажмуаси майдонида ўтказилмоқда.
Синовлар 2 сменада ташкил қилинган: 1-сменада соат 8:00дан 11:00гача, 2-смена соат 17:00дан 20:00гача.
Абитуриентларни тест ўтказиладиган ҳудудга киритишда ижтимоий масофани сақлашга эътибор қаратилмоқда.
Қизлар алоҳида ажратилган махсус жойларда текширилиб, кейин ичкарига киритилмоқда.
Абитуриентларнинг буюмлари, сумкалари ва бошқа нарсалари махсус жойда сақлаб туриш учун олиб қолиняпти.
Тест ўтказиладиган ҳудудга кириш жойларида видеокамералар ўрнатилган. У абитуриентнинг юзи орқали идентификация қилувчи Face-ID тизимига уланган. Бу тизим орқали бегона шахсларнинг тест имтиҳонига киришига йўл қўйилмайди.
Абитуриентларга янги ниқоб, тиббий қўлқоп ва шапка берилмоқда.
Ҳудудда кўплаб видеокамералар ўрнатилган. Улар орқали тест жараёни махсус ходимлар томонидан кузатиб борилмоқда.
Тест синовлари якунлангач, назоратчилар китоблар, титул ва жавоб варақаларини махсус қути ва конвертларга жойлашади. Қутилар халтага солинади, муҳрланади ва Тошкент шаҳрига – Давлат тест марказига етказилади.
Нурмуҳаммад Саид
Мавзуга оид

22:08 / 24.02.2025
Хоразмда ота ўз ўғли, келини ва набирасига ов милтиғидан ўқ узди

14:21 / 20.02.2025
Хоразм вилояти шоли етиштирувчилари қўшимча субсидиялар олади

11:20 / 16.02.2025
Хоразмда Damas уриб юборган велосипед ҳайдовчиси ҳалок бўлди

14:00 / 15.02.2025