МБ йиғилишида қайта молиялаш ставкаси ўзгаришсиз қолдирилди
Марказий банкнинг асосий ставкаси ўзгаришсиз, йиллик 15 фоиз даражасида сақлаб қолинмоқда, деб хабар бермоқда Kun.uz мухбири.

Фото: Марказий банк
Марказий банк бошқарувининг 2020 йил 23 июлдаги навбатдаги йиғилиши қарорига асосан, Марказий банкнинг қайта молиялаш ставкаси йиллик 15 фоиз даражасида белгиланди.
«Ушбу қарор иқтисодиётда бир вақтнинг ўзида инфляцияни оширувчи хатарлар ва пасайтирувчи омилларнинг мавжудлиги шароитида ижобий реал фоиз ставкаларни таъминлашга қаратилган пул-кредит сиёсати жорий йўналишини сақлаб қолиш мақсадида қабул қилинди», - дейилади МБ расмий баёнотида.
Таъкидланишича, пандемия шароитида бюджет харажатларининг ортиши ва фискал рағбатлантириш иқтисодий жараёнлар ва фаолликни қўллаб-қувватлашнинг асосий омилларидан бўлди.
МБ маълумотига кўра, фоиз ставкалари карантин даврига қарамасдан I ярим йиллик якунлари бўйича ижобий иқтисодий ўсиш кўрсаткичларига эришиш учун шароит яратди. Жорий йилнинг июнь-июль ойларида нархларнинг нисбатан секинроқ пасайиши ва инфляция прогнозидан бироз оғиши кузатилди.
Бунда, асосий ставкани пасайтириш имкониятларини кўриб чиқиш масаласи кейинги бошқарув йиғилишларига қолдирилди ва инфляция пасайиш динамикасининг барқарор даражада шаклланишидан келиб чиқилади.
Коронавирус пандемияси юзага келгунга қадар, Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз 16 фоиз даражасида сақлаб қолганди. Жорий йил 14 апрелда эса ушбу кўрсаткич 1 фоизга туширилганди.
5 июнь куни ўтказилган йиғилишда эса МБ бошқарув кенгаши аъзолари кредитлар бўйича ўртача ставкаларни 21 фоиз атрофида бўлишини белгилаганди.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Уиткофф Путин билан учрашиш учун 8 соат кутгани айтилди
Жаҳон | 18:18
-
Маск 2026 йил охирида одамсифат робот Марсга учишини эълон қилди
Фан-техника | 18:03
-
Радарлар қайд этган тезликдан 5 эмас, 10 км/соат чегириб ташланиши кутилмоқда
Ўзбекистон | 17:51
-
АҚШ 43 давлат, жумладан Россия ва Беларус фуқароларининг киришини чеклаши мумкин
Жаҳон | 17:13
Мавзуга оид

18:43 / 05.03.2025
Кредит олишни ўзига тақиқлаш имконини берувчи қонун қабул қилинди

17:22 / 05.03.2025
Ўзбекистон январда энг кўп олтин сотиб олган давлатга айланди

16:49 / 27.02.2025
25 йил олдинги 100 минг сўм ҳозир қанчага тенг? – МБ инфляция калкуляторини ишга туширди

12:29 / 14.02.2025