Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Закот, фитр ва фидя: кимлар томонидан ва қанча миқдорда берилади?
Kun.uz муборак Рамазон ойи муносабати ташкил этиб келаётган туркум суҳбатларнинг навбатдагисида молиявий ибодатлар ҳақида сўз боради. Бу мавзуда маълумот олиш учун «Исломобод» жоме масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдошевга мурожаат қилдик.

Закот – ислом фарзларидан бири
Закот – Исломдаги беш устуннинг бири. Закот оммавий қилинадиган ибодат эмас, у фақатгина моли маълум нисобга, меъёрга етган киши учун фарз бўлади.
Бу йил маблағи 22 млн сўмдан ошган кишилар молининг 40дан бир қисмини закот қилиб бериши кераклиги хусусида муфтий ҳазратларининг фатволари чиқарилди.
Закот Рамазон ойида берилиши керак деган кўрсатма мавжуд эмас. Нега нисобга етган молимизнинг қирқдан бир қисмини камбағалларга, мискинларга, етим ва эҳтиёжмандларга айнан Рамазон ойида берамиз? Чунки бошқа ойларда қилинган савоб учун битта ажр олинса, Рамазони шарифда адо этилган закот, намоз, рўза ва садақамизга 700 баробаргача ажрни зиёд қилиб бериш хушхабари муборак ҳадиси шарифларда келтирилган.
Шунинг учун бутун дунё мусулмонлари Аллоҳ таоло ҳузурида янада кўпроқ савобга эришайлик, деган мақсадда закотни Рамазон ойида берадилар, уламолар ҳам шунга тавсия қилишган.

Абдуллоҳ Йўлдошев
Фитр садақаси
Бир ой мобайнида Рамазон рўзасини тутган рўзадор камчиликка, нуқсонга йўл қўйиши мумкин, чунки гуноҳкор бандамиз. Қилган хатомизга истиғфор келтирамиз, лекин ана шунинг ижобатини сўраш учун садақа берилади.
Рамазон ойида тутган рўзаларнинг каффороти, йўл қўйилган камчиликларни ёпсин, деган мақсадда бериладиган садақа – фитрдир.
Рамазон ойида фитр садақасини бериш вожиб бўлади.
Бу йил 2 кило буғдойнинг қиймати, яъни 8 минг сўм – бир киши учун фитр садақаси меъёри қилиб уламолар кенгаши томонидан белгиланди.
Фақатгина бу билан чекланиб қолинмайди. Халқ орасида ўзига тўқ кишилар бор, улар бир кишига 8 минг сўм бериш жуда кам маблағ деб билсалар, 2 кило хурмо, 2 кило майиз қийматидан келиб чиққан ҳолда фитр садақасини беришлари мумкин. Бир кило майизнинг нархи 100 минг сўм деб оладиган бўлсак, фитр садақаси 200 минг сўм деб белгиланиб, эҳтиёжмандларга берилиши мумкин. Бу – бир оиланинг бир неча кунлик эҳтиёжига ярайди. Фитр берувчининг ҳам садақаси бажо бўлади, ҳам рўзаларига каффорат бўлади, ҳам бир оиланинг ҳожатини адо этиб, савобга эришади.
Фидя садақаси
Қуръони каримда Аллоҳ таоло касал бўласанми, сафарга чиқиб қийналасанми, қандай бўлмасин, Рамазон рўзасини 30 кун тутиб бергин демаган. Сафарга чиққан ёки касаллик билан оғриб қолган киши учун Рамазон рўзасининг саноқлари бошқа кундадир, дейилади.
Касаллик икки хил бўлади – тузаладиган ва тузалмайдиган касаллик. Мисол учун, қандли диабет билан оғриган бемор ҳар қанчадир муддатда тамадди қилиб туриши керак, улар тез чанқайди. Оч юрса, бу касалликнинг кучайишига сабаб бўлади. Шунда шариат енгиллик беради.
«Бандаларимизни тоқати етмайдиган ишга буюрмаймиз», деди Аллоҳ Таоло ўз каломида. Қандай бўлса ҳам ибодат қиласан, деган шарт қўйилмайди.
Бундай беморлар фидя беришади.
Уламолар кенгаши томонидан бу йилда фидянинг кунлик миқдори 20 минг сўм этиб белгиланган. Бемор 10 кун рўза тута олмаса, 200 минг сўм фидяни эҳтиёжмандларга беради.
Тузалмайдиган беморлар бутун Рамазон ойи давомида тута олишмаса, бир ой учун ҳисоблаб, 600 минг сўм фидя берадилар.
Динимизнинг гўзаллигини қарангки, бир мусулмон киши бемор бўлиб, ибодатдан қолиб кетса, мана шунинг каффорати бошқа мусулмонларни хурсанд қилади. Ҳам жисмонан, ҳам руҳан, ҳам маънан динимизга тўғри риоя қилсак, иншааллоҳ, соғлом муҳитда истиқомат қиламиз.
Бутун халқимиз ибодат қилиб, закот, фитр, фидя садақотини берган бўлсалар, Рамазон ойига хос савобга эга бўлишларини Аллоҳ насиб қилсин. Келаси йилги Рамазони шарифга бутун халқимиз билан зиёд бўлиб, соғ-саломат, иллат ва касалликларсиз етишишни, савобли ишларни адо этишни насиб этсин.
Тавсия этамиз
Германияга ишга юбориш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати аниқланди
Жамият | 15:33 / 23.07.2025
Ўзбекистонда iPhone нархлари қимматлашди. Нега?
Иқтисодиёт | 21:38 / 22.07.2025
Тошкентда беморга шилқимлик қилган шифокор 5 суткага қамалди
Жамият | 15:28 / 22.07.2025
Таркибида кучли таъсир қилувчи моддалар бўлган оздирувчи қаҳвалар савдосига чек қўйилди
Жамият | 09:27 / 22.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп ваъда қилган Patriot тизимларидан биринчиси Украинага етиб келди
Жаҳон | 19:40
-
«Йўқ, бу бино беш йил аввал қурилган» — АҚШ Марказий банки раҳбари Трампни «тузатди»
Жаҳон | 19:39
-
Касб эгаллаш учун интернет орқали бепул видеодарслар йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 19:31
-
“КАМАЗ” савдодаги пасайиш сабаб 4 кунлик иш ҳафтасига ўтмоқда
Бизнес | 19:23
Мавзуга оид

17:44 / 25.03.2025
Тожикистон, Қирғизистон ва Қозоғистонда жорий Рамазон ойи 29 кунда якунланиши кутиляпти. 30 март Ҳайит бўлиши мумкин

10:32 / 01.03.2025
Саида Мирзиёева Рамазон ойи муносабати билан ўзбекистонликларни табриклади

22:08 / 28.02.2025
Шавкат Мирзиёев Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

17:09 / 28.02.2025