ОАВ: курдлар Рас-ал-Айн шаҳри устидан назоратни яна ўз қўлларига олди

Фото: AP Photo/Emrah Gurel
Курдларнинг "Халқ мудофааси кучлари" (ХМК) отрядлари қарши ҳужум натижасида 12 октябрь куни турк қўшинлари ва уларнинг иттифоқчилари томонидан эгаллаб олинган Рас-ал-Айн шаҳри устидан назоратни тиклади. Бу ҳақда Al-Hadath телеканали хабар берди.
Хабарда айтилишича, шаҳар атрофида курдлар ва турк ҳарбийлари тарафида иштирок этаётган Сурия қуролли мухолифати тузилмалари ўртасида аёвсиз жанглар бўлиб ўтмоқда. ХМК отрядлари ҳозирда қўшни Телл-Халаф шаҳрига ҳужум қилмоқда. Шунингдек, Кобани шаҳрида ҳам тўқнашувлар бўлаётгани ҳақида маълумотлар берилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 9 октябрь куни Туркия қуролли кучлари курд қуролли тузилмаларини сиқиб чиқариш учун Сурия шимоли-шарқида "Тинчлик булоғи" операциясини бошлади.
Мавзуга оид

21:40 / 11.03.2025
Сурия ҳукумати алавийлар исёнини бостирди

10:07 / 11.03.2025
Суриянинг янги ҳукумати курдлар билан келишув имзолади

17:50 / 10.03.2025
Сурияда алавийлар қирғини: аш-Шаръа айбдорларни жазолашга ваъда бермоқда

16:19 / 09.03.2025