Араб коалицияси Ямандаги ҳарбий факультет биносига зарба берди

Фото: AP Photo / Abdulnasser Alseddik
Саудия Арабистони бошчилигидаги араб коалицияси Яман пойтахти шимолидаги Ар-Рауд туманида жойлашган ҳарбий факультетга икки марта зарба берди, деб хабар қилди РИА Новости ҳарбий манбага таяниб.
"Коалиция ҳарбий факультет биносига икки марта зарба бериши натижасида бинога жиддий зарар етди", - деди манба.
Коалиция самолётлари шунингдек, собиқ президент гвардияси жойлашган ҳудуддаги лагерга ҳам зарбалар берган.
Хусийлар ва Яман президенти Абд Раббу Мансур Ходи кучлари ўртасидаги қарама-қаршилик тўрт йилдан буён давом этмоқда.
Мавзуга оид

10:51 / 20.01.2025
Ямандаги ҳусийчилар 200 млрд долларлик иқтисодий зарар келтирди

17:31 / 07.01.2025
АҚШ Гуантанамодаги 11 нафар маҳбусни озод этди

15:59 / 01.01.2025
АҚШ ва Британия Яман пойтахти Санога 6 марта ҳаво ҳужуми уюштирди

22:15 / 26.12.2024