Амстердам аэропортида икки самолёт тўқнашиб кетди

Фото: © Jye Sandiford
Амстердамдаги Схипхол аэропорти терминали яқинида EasyJet ва KLM авиакомпанияларига тегишли самолётлар тўқнашиб кетди. Бу ҳақда Dutch News нашри хабар берди.
Хабарда айтилишича, сешанба куни Boeing 737-800 ва Airbus A320 самолётлари тўқнашиб кетган. KLM авиакомпанияси самолёти Мадридга, ЕasyJet авиакомпанияси самолёти эса Лондонга учиши керак бўлган.
Тўқнашув оқибатида самолётлардан бирига шикаст етган. Йўловчилар бошқа самолётга чиқарилган. Воқеада ҳеч ким жабрланмаган.
Таъкидланишича, бу Амстердам аэропортида бир йил ичида юз берган иккинчи ана шундай ҳодисадир. Февралда KLM авиакомпаниясининг икки самолёти тўқнашиб кетганди.
Мавзуга оид

09:27
Шаҳрисабз аэропорти вақтинча ёпилади

10:27 / 10.03.2025
Германиянинг 13 та аэропортида иш ташлаш бошланди

20:44 / 09.03.2025
Ҳамбург аэропорти иш ташлашлар сабаб бутунлай фаолиятини тўхтатиб қўйди

17:10 / 07.03.2025