Жаҳон | 14:40 / 20.05.2019
17674
1 дақиқада ўқилади

Зеленский амалдорлардан иш кабинетларига унинг суратларини қўймасликларини сўради

Фото: Петр Сивков/ТАСС

Украина президенти Владимир Зеленский амалдорларни кабинетларига ўз фарзандларининг суратларини илишга чақирди.

"Сизларнинг иш кабинетларингизда менинг суратларим бўлмаслигини жудаям истайман, илтимос, менинг суратларим бўлмасин, чунки президент – икона ёки бут эмас. Президент – портрет эмас", - деди Зеленский Олий раданинг тантанали мажлисида.

Украина президенти амалдорлардан кабинетларига ўз фарзандларининг суратларини қўйишларини сўради.

"Кабинетингизга ўз фарзандларингизнинг суратларини илиб қўйинг ва ҳар сафар қарор чиқаришдан олдин уларнинг кўзларига боқинг", - деди Зеленский.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 май куни Владимир Зеленский расман Украина президенти лавозимига киришди

Мавзуга оид