Трамп АҚШ президенти портретлари галереясидаги ўз портретидан норози бўлди
Трамп Колорадо штати капитолийсида тақдим этилган ўз портретини танқид қилди.

Фото: Evelyn Hockstein/Reuters
АҚШ президенти Доналд Трамп Truth Social ижтимоий тармоғида ўзининг Колорадо штати қонунчилик мажлиси биносида Америка етакчилари портретлари галереясида намойиш этилган, рассом Сара Бордман томонидан чизилган ўз портретини танқид қилди.
Унинг сўзларига кўра, ҳеч ким ёмон суратлар ёки «ўзининг ёқимсиз портретларини» ёқтирмайди.
«Аммо, Колорадо штати капитолийсида губернатор томонидан президентларнинг бошқа портретлари ёнида кўрсатилган тасвир атайлаб бузиб кўрсатилган бўлиб, мен буни илгари ҳеч қачон кўрмаганман», деб ёзган Трамп.
Унинг фикрича, Бордман «эҳтимол, ёши ўтиши билан ўз истеъдодини йўқотган».
22 март куни Оқ уйнинг махсус вакили Стивен Уиткофф журналист Такер Карлсонга Трамп портретни Россия етакчисидан совға сифатида олганини айтди. Унинг сўзларига кўра, бу иш Россия президенти Владимир Путин томонидан «Россиянинг етакчи рассоми»га топширилган. Уиткоффнинг айтишича, Трамп «ҳақиқатан ҳам таъсирланган».
Мавзуга оид

19:35 / 25.03.2025
Трамп маъмуриятидагилар махфий ҳарбий маълумотлар сизиб кетишига йўл қўйиб берди

21:28 / 24.03.2025
Трамп Жон Кеннеди қотилида «ёрдамчилар бўлганини» айтди

17:42 / 24.03.2025
Хитой бош вазири хорижий санкцияларга қарши кураш тўғрисидаги қонунни маъқуллади

17:19 / 24.03.2025