ЕЧЛ. "Барселона" "МЮ"ни йирик ҳисобда енгиб, яримфиналга чиқди

Фото: Getty Images
Чемпионлар лигаси чоракфинал жавоб ўйини доирасида навбатдаги ўйинлар ўтказилди.
"Барселона" ўз майдонида "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилиб, 3:0 ҳисобида йирик ғалабани қўлга киритди.
16- ва 20- дақиқаларда Месси ўз ҳисобига 2та гол ёзиб қўйган бўлса, 61-дақиқада Коутиньо жамоасига йирик ҳисобдаги ғалабани келтирди.
Жамоалар ўртасидаги илк учрашув ҳам каталонияликларнинг ғалабаси билан якунланган эди – 0:1.
Барселона – Манчестер Юнайтед 3:0
Голлар: 1:0 – 16 Месси, 2:0 – 20 Месси, 3:0 – 61 Коутиньо.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто (Нелсон Семеду, 71), Лангле, Ракитич, Бускетс, Артур (Видаль, 75), Коутиньо (Дембеле, 81), Месси, Суарес.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Смоллинг, Янг, Джонс, Линделеф, Лингард (Санчес, 80), Фред, Погба, Мактомини, Марсьяль (Диогу Далот, 65), Рэшфорд (Лукаку, 73).
Огоҳлантириш: Суарес (77).
Илк учрашув – 1:0
Мавзуга оид

10:50 / 09.03.2025
«Сити» муҳим ўйинда ютқазди, «Барселона»да фожиа. Кун ўйинлари

03:05 / 06.03.2025
«ПСЖ» «Ливерпул»га аламли тарзда ютқазди, «Барса» 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

13:10 / 03.03.2025
«Барселона»дан яна голлар ёмғири, «МЮ»да яна мағлубият. Кун ўйинлари

11:29 / 26.02.2025