2019 йилги “Ёш китобхон” танловига аризалар 15 майга қадар қабул қилинади

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ташаббуси билан ўтказилаётган “Ёш китобхон” танловининг 2019 йилги Низоми тасдиқланди.
Низомга кўра танлов тўрт босқичда ташкил этилади. Биринчи босқич танловнинг аризалар қабул қилиш ва саралаш босқичи бўлиб, унда танловда иштирок этиш истагини билдирган иштирокчиларнинг аризалари 15 май кунига қадар Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг туман, шаҳар Кенгашлари томонидан қабул қилинади. Ариза топширган ёшлар адабиётлар рўйхати асосида ўзбек ва жаҳон адабиётига, буюк адибларимиз ҳаёти ва ижодига оид 50 та тест саволларига жавоб бериш орқали сараланади. Ҳар бир тўғри жавоб учун 2 баллдан белгиланади. Тест натижаларига кўра 86 ва ундан юқори балл тўплаган 15 нафар иштирокчилар кейинги босқичда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Иккинчи босқич танловнинг маҳаллий босқичи бўлиб, ҳар йили июнь ойида барча туман, шаҳарлар миқёсида саралаш босқичида 86 ва ундан юқори баллни қўлга киритган иштирокчилар ўртасида “Ўзбек адабиёти билимдони” ва “Жаҳон адабиёти билимдони” шартлари бўйича ўтказилади.
Учинчи босқич танловнинг ҳудудий босқичи бўлиб, ҳар йили август-сентябрь ойларида “Буюк мутафаккир ва адиб” ҳамда “Бадиий асарлар билимдони” шартлари асосида телетанлов шаклида бўлиб ўтади. Ҳар бир ёш тоифаси бўйича ғолибликни қўлга киритган 1 нафардан жами 3 нафар иштирокчилар Республика босқичи учун йўлланмага эга бўлади.
Сўнгги босқич танловнинг Республика босқичи бўлиб, ҳар йили ноябрь-декабрь ойлари давомида “Ўзбек адабиёти билимдони”, “Жаҳон адабиёти билимдони”, “Шеърият” ҳамда “Буюк мутафаккир ва адиб” каби 4 та шарт бўйича ўтказилади.
Танловнинг Республика босқичида 1-ўринни эгаллаган 3 та ёш тоифасидаги иштирокчиларнинг ҳар бири “Президент совғаси” сифатида енгил автомобил, диплом ва “Ёш китобхон” статуэткаси билан тақдирланади. Учта тоифада 2-ўринни эгаллаган иштирокчиларнинг ҳар бири компьютер жамланмаси (моноблок), ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарларидан иборат китоблар жамланмаси ва бошқа қимматбаҳо совғаларга сазовор бўлади. Учта тоифада 3-ўринни эгаллаган иштирокчиларнинг ҳар бирига 100 тадан ўзбек ва жаҳон адабиётининг дурдона асарлари берилиб, ташкилотчиларнинг махсус совғаларини қўлга киритади.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида 2019 йил 19 март куни ўтказилган “Ёшлар билан ишлашни самарали ташкил этишда маданият, спорт, ахборот технологиялари, китоб ўқишга қизиқишини ошириш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш бўйича 5 муҳим ташаббусни амалга ошириш тўғрисида”ги видеоселекторда ҳам ёшларнинг китоб мутолаасига бўлган муҳаббатини ошириш юзасидан алоҳида кўрсатмалар берилди, шундан келиб чиқиб, танлов олди республикамизнинг барча ҳудудларига 10 000 нусхадан зиёд жаҳон ва мумтоз адабиётимизнинг дурдона асарлари етказиб берилди.
Ҳозирги кунда мамлакатимиз ёшларини китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш, замонавий ахборот технологиялари ва дастурлардан унумли фойдаланиш мақсадида жойларда BOOKLAND электрон китобларни QR коди орқали бепул юклаб олиш тизими жорий этилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, 12 апрель куни “Ёшларнинг маънавий дунё қарашини юксалтириш ва китобхонликни оммалаштириш – энг долзарб вазифа” мавзусида “Ёшлар пресс клуби”нинг навбатдаги сессияси ўтказилиб, унда “Ёш китобхон” танловини юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинади.
Тавсия этамиз
Ҳусановнинг ўйинсиз серияси атрофидаги саволлар ва жавоблар
Спорт | 18:17 / 04.05.2025
9 май байрамми ёки мотам? Бу куннинг мазмуни қандай?
Ўзбекистон | 21:19 / 03.05.2025
Ҳусанов нега ўйнамаяпти?
Спорт | 10:00 / 01.05.2025
Орзу-ҳавас ниқобини кийган кимўзарга ўйнаш: ҳукумат тўйларни тартибга сола оладими?
Ўзбекистон | 17:00 / 30.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
Жаҳон | 23:45 / 05.05.2025
-
Тошкентда Lacetti уриб кетган пиёда вафот этди
Жамият | 23:43 / 05.05.2025
-
Президент ҳузуридаги Давлат сиёсати ва бошқаруви академиясига янги ректор тайинланди
Ўзбекистон | 22:57 / 05.05.2025
-
Россияда 14 ёшли қиз тасодифан ошқошиқни ютиб юборди
Жаҳон | 22:41 / 05.05.2025
Мавзуга оид

17:00 / 05.04.2025
“Ёш китобхон” танловининг 2024-2025 йилги мавсуми ғолиблари аниқланди

17:35 / 27.04.2024
«Cobalt’ни турмуш ўртоғимга совға қилдим» – китобхонлик танловида ютган ёш она ҳикояси

13:24 / 05.03.2024
8-синф ўқувчиси китоб ўқиб дадасига Cobalt совға қилди – у буни қандай уддалади?

18:26 / 09.04.2021