Шумахер жароҳатдан кейин биринчи марта кўриниш берди

Фото: REUTERS
«Формула-1»нинг етти карра чемпиони Михаэл Шумахер биринчи марта бегона одамлар томонидан пайқалди.
Bunte маълумотига кўра, Мальорка аҳолиси Шумахер вилласига учиб келган вертолёт йўловчилари орасида собиқ пойгачини кўришган.
Қайд этилишича, «Формула-1»нинг собиқ пойгачисини 2013 йилдан буён, Шумахер тоғ-чанғи курортида бахтсиз ҳодисага учраганидан бери ҳеч ким кўрмаган.
Аввалроқ, пойгачи янги йил байрамини Мальоркада ўтказгани, шунингдек, ўзининг 50 ёшга тўлишини ҳам шу ерда нишонлагани хабар қилинганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Шумахер оиласи пойгачининг 50 ёши арафасида унинг аҳволи ҳақида расмий баёнот берганди.
Мавзуга оид

09:51 / 13.02.2025
Суд Михаэл Шумахернинг оиласига нисбатан шантаж иши бўйича ҳукм чиқарди

17:07 / 25.11.2024
Ферстаппен қаторасига тўртинчи марта «Формула-1» пойгалари чемпиони бўлди

15:21 / 14.11.2024
Михаэл Шумахернинг сўнгги Ferrari автомобили кимошди савдосига қўйилди

22:32 / 25.06.2024