Экстремал шароитда энг катта самолётнинг хавфли қўниши видеога олинди

Фото: Видеодан кадр
Emirates авиакомпанияси самолёти кучли шамол шароитида Бирмингем аэропортида экстремал тарзда қўнди. Daily Mail қўниш пайти тасвирланган видеони эълон қилган.
Видеода энг йирик A380 авиалайнери кучли шамол туфайли жуда қалтис позицияда парвозни амалга ошираётгани, сўнг муваффақиятли тарзда қўнишини кўриш мумкин. Ундан олдин худди шундай шароитда EasyJet компаниясига қарашли самолёт ҳам қўнишга ҳаракат қилган, бироқ бунинг уддасидан чиқа олмаганди.
Эслатиб ўтамиз, декабрь ойи ўрталарида Португалиянинг TAP Portugal авиакомпанияси учувчиси самолётни қўндиришга уриниб кўргани, лекин кучли шамол туфайли бошқарувни эплай олмагани ва иккинчи айланага кетгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

08:58 / 10.03.2025
Германия Трамп F-35 самолётларини «ўчириб қўйиши» мумкинлигидан хавотирда

13:58 / 07.03.2025
Австралияда ўсмир ўқотар қурол билан самолёт бортига яширинча чиқди

15:24 / 02.03.2025
Douglas, Boeing, Airbus ва Ту-154 – Фуқаро авиацияси тарихида уриб туширилган самолётлар

10:51 / 28.02.2025