Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг энг яхши логотипи учун танлов эълон қилинди, мукофот фонди - 10 млн сўм

«Ҳунарманд» ассоциацияси 2019 йилнинг 10-15 сентябрь кунлари Қўқонда бўлиб ўтадиган Халқаро ҳунармандчилик фестивалининг энг яхши логоси учун танлов ҳақида эълон қилди. Унда реклама ва маркетинг соҳаси профессионаллари билан бир қаторда истаган киши иштирок этиши мумкин, дея хабар беради uzbekistan.travel сайти.
Танлов шартларига кўра, логотипнинг оригинал версиясини қисқа изоҳ билан тайёрлаб, шахсий маълумотларингиз билан бирга info@handicraftman.uz электрон почтасига йўллашингиз керак бўлади.
Энг яхши уч вариант фестиваль ташкилий қўмитасига тақдим этилади. Ғолиб 2019 йилнинг 15 январь куни аниқланади.
Мукофотлар қуйидагича тақсимланади:
1-ўрин: 7 миллион сўм;
2-ўрин: 2 миллион сўм;
3-ўрин: 1 миллион сўм.
Танлов шартлари ва техник вазифаларга оид батафсил маълумотларни www.handicraftman.uz сайтидан олишингиз мумкин.
Телефон: (+99871) 279-80-88
Мавзуга оид

13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

14:18 / 03.02.2025
Диёра Келдиёрова халқаро дзюдо федерацияси томонидан «Йил воқеийлиги» мукофотини қўлга киритди

13:45 / 29.01.2025
Ҳинд водийси ёзувини ўқий олган кишига 1 млн доллар мукофот эълон қилинди

11:38 / 25.01.2025