Ҳинд водийси ёзувини ўқий олган кишига 1 млн доллар мукофот эълон қилинди
Олимлар асрдан ортиқ вақт давомида сирли ёзувларни ўқишга уриниб келади.

Фото: Getty Images
Ҳиндистоннинг Тамил Наду штати бош вазири Мудҳувел Карунанидҳи Сталин Ҳинд водийси ёзувини ўқий олган кишига 1 миллион доллар миқдорида мукофот эълон қилди. Ёзув 100 йил олдин топилган бўлса-да, унинг мазмуни ҳанузгача сир бўлиб келмоқда, деб хабар берди BBC.
Ёзувни ўқишга муваффақ бўлганини даъво қилувчи одамлар мунтазам равишда олим Ражеш Раога хат жўнатади. Бироқ бу хатларнинг аксарияти ёзув сеҳр ва динга оид маъно бериши ҳақидаги назарияларга асосланган. Хатларнинг ҳеч бирида ҳинд ёзувидаги шрифтлар савдо-сотиқ учун фойдаланилган тош тахтачаларда ҳам учраши эътиборга олинмаган.
Бир асрдан ортиқ вақт давомида археологлар, тилшунослар ва олимлар жумбоқни ечишга уриниб келди. Уларнинг баъзилари ҳатто ёзувни сиёсий ёки диний рамзлардан иборат, деб таъкидлаган. Жумбоқни ечиш билан боғлиқ муаммо шундаки, шрифтлар нисбатан кам — тахминан 4 мингта, шунингдек, уларнинг деярли барчаси кичкина буюмларга битилган. Ҳар бир ёзувнинг ўртача узунлиги тахминан бешта белги ёки рамздан иборат бўлиб, бу ҳам вазифани янада мураккаблаштиради.
Ҳинд цивилизацияси бугунги Ҳиндистон ва Покистон ҳудудларида 5300 йил аввал вужудга келган. Унинг тўсатдан инқирозга юз тутиши сабаблари ҳанузгача номаълум. Бироқ ушбу цивилизациянинг энг катта сири — ёзуви ҳисобланади.
Мавзуга оид

17:28 / 04.03.2025
Ҳиндистон-Ўзбекистон транспорт йўлаги Қозоғистонгача узайтирилди

20:26 / 03.03.2025
Камбағалликни қисқартиришда Ҳиндистон тажрибаси: муқобил йўл топилди

13:12 / 03.03.2025
Донорларга бериладиган пул мукофоти миқдори оширилди

12:40 / 03.03.2025